Рамазон ойида Маккага Умра зиёрати учун кунига 50 минг киши қабул қилинади

Саудия Арабистони Рамазон ойи давомида Макканинг Масжидул-ҳаромга қабул қилинадиган кунлик зиёратчилар сонини  50 минга, ибодат намозларини адо қиладганлар сонини  эса 100 мингача чиқарилганини эълон қилди. Бу ҳақда ТRТ haber маълум қилган.  

Масжидул-ҳаром Масжидул Набавия ишлари бош бошқармаси, Коронавируснинг янги турини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинадиган зиёратчилар сони бўйича янги қарорлар қабул қилди.

Унга кўра Рамазон ойи давомида Макканинг Масжидул-ҳаромга қабул қилинадиган кунлик зиёратчилар сони  50 минга, ибодат намозларини адо қиладганлар сони эса 100 минга чиқарилган.

Қабул қилинган қарорга кўра, Рамазон ойининг илк кунидан бошлаб умра қилиш учун ва ибодат намозларини адо қилиш учун келган барча зиёратчиларда COVID-19 га қарши эмланганлиги тўғрисида ҳужжат ҳамда ҳукуматнинг пандемия билан боғлиқ “Tawakkalna” ва “Eatmarna” номли электрон аризаларида кўрсатилган рухсатнома ҳам бўлиши керак.

Масжидларда таровеҳ намозлари ўқилади

Саудия Арабистони Рамазон ойида Маккадаги Масжидул-ҳаром ҳамда Мадинадаги Масжидун Набавияда шу билан бир қаторда бошқа масжидларда ҳам карантин қоидаларига амал қилган холда Жума ва таровеҳ намозлари ўқилишини маълум қилди.