Ўзбекистондаги Германия элчихонаси кимларга виза бермоқда?

Қуйидаги визаларга ҳозир ҳам ҳужжат топшириш мумкин:

– турмуш ўртоқлар ва фарзандлар учун меҳмон визаси (шенген)

– Ота-она ва бошқа яқин қариндошлар учун меҳмон визаси (шенген, фақат муҳим сабабларга кўра (ўлим, тўй, фарзандли бўлиш ва бошқалар)

– Оилани бирлаштириш визаси (Famiiliennachuzg)

– Даволаниш мақсадидаги виза

– Малакали ишчилар визаси

– Тадқиқотчилар визаси

– Талабалар, университет қошидаги тил курсига ва “studienkolleg”га келаётганлар визаси (ўқишни бутунлай онлайн ўқиб бўлмаслиги ҳақида университетдан маълумотнома керак бўлади)

– Аusbildung визаси (фирмадан “Аusbildung”ни онлайн қилиб бўлмаслиги ҳақида маълумотнома керак)

– Аu Pair, FSJ/BFD, Weiterbildung, Praktikum (энг камида 6 ойлик шартнома талаб қилинади)

– Хусусий тил курсига кетаётганлар (камида 6 ойлик шартнома ва дарслар офлайн бўлишлиги ҳақида маълумотнома).

Манба: @wаyuuz