Ўзбекистон фуқаролари учун Буюк Британиядаги меҳнат бозорининг ҳолати муҳокама қилинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг «DataSite Technology» компанияси вакиллари ўртасида видеоконференц алоқа шаклида учрашув ўтказилди.

Унда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи вазифасини бажарувчи Х.Умаров, Агентлик бошлиғи ўринбосари Х.Файзуллахўжаев, «DataSite Technology» компанияси раҳбари М.Карабаев ва бошқа масъул ходимлар иштирок этди.

Учрашувда Агентлик ва «DataSite Technology» компанияси ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Буюк Британиядаги меҳнат бозорининг ҳолати, мамлакат иқтисодиётининг ишчи кучига муҳтож соҳалари, Ўзбекистон фуқароларини мавжуд бўш иш ўринларига жалб қилиш имкониятлари ҳақида сўз юритилди.

М.Карабаев Буюк Британияда миграция соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб, мазкур давлатда яшовчи ватандошлар билан яқин алоқалар ўрнатиш мақсадга мувофиқ эканлигини билдирди.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш бўйича фикр алмашилди.