Нью-Йорк штатидаги ноқонуний муҳожирлар учун 2,1 миллиард долларлик жамғарма ташкил этилди

Маьлум бўлишича Нью-Йоркштати қонунчилик органи штат бюджети доирасида ноқонуний муҳожирлар учун 2,1 миллиард долларлик жамғарма ташкил этган.

Ушбу дастур асосида Нью-Йоркштатида яшаган ва пандемия пайтида ишини йўқотган ҳужжатсиз муҳожирларга бир марталик 15 600 доллар ёрдам пули берилади. Бу сумма йил давомида ишини йўқотган америкаликлар ҳар ҳафта олган 300 долларлик нафақа миқдорига тенг бўлади. Ёрдам пулини олиш учун ҳужжатсиз иммигрантлар Нью-Йоркдаяшаганини ва пандемия пайтида ишини йўқотганини тасдиқловчи бирор ҳужжат тақдим этиши керак.

Калифорния штатида ҳам пандемия пайтида ҳужжатсиз муҳожирларга бир марталик  $500 дан ёрдам пули берилган эди.

Манба: Vashington kundaligi