Марсдаги Ingenuity дрони рекорд тезликда парвоз қилди

NASA Марсда Ingenuity вертолётининг учинчи синови муваффақиятли бўлиб, соатига 7 километрга яқин рекорд тезликда парвоз қилгани ва бу вақт ичида рекорд масофани босиб ўтганини эълон қилди.

NASA маълумотларига кўра, 25-апрель якшанба куни бўлиб ўтган янги синов пайтида дрон аввалги синовда бўлгани каби сайёра юзасидан беш метрга кўтарилиб, рекорд тезликда 50 метр масофага соатига тахминан 7 километр тезлик билан учган.

“Ingenuity дрони рекордларни қайд этишда давом этмоқда. 2021 йил 25 апрелда у жойларда ўтказилган барча олдинги синовларга қараганда янги тезликда учиб, узоқроқ масофани босиб ўтди”, – дейилади NASA баёнотида.

Расмий веб-сайтида NASA Қизил сайёра юзасида учиб ўтган Ingenuity  дронининг бир қанча янги фотосуратларини эълон қилди.

Ingenuity  дрони 2021 йил 19 апрелда Марс юзасида биринчи синов пайтида уч метрга 30 сония кўтарилган.

NASA вертолётнинг янги синовлари яқин ҳафталарда бўлиб ўтишини, шу жумладан, катта баландликларда парвоз қилишини таъкидламоқда.