Франциялик Жоал Крочет AstraZeneca вакцинаси билан эмлангандан сўнг вафот этган

Франциянинг Аннеcий шахрида яшовчи 63 ёшли Жоал Крочет AstraZeneca билан эмлангач 11 кун ўтиб вафот этган. Унинг оиласи ушбу ходисага ойдинлик киритиш мақсадида жиноий иш қўзғатди.

Жоал Крочетнинг укаси Жеан-Луc Крочет, акаси 7 март куни AstraZeneca вакцинасини олгандан сўнг ярим соат ўтиб кучли оғриқ ҳис қилгананини ва нафас олиши қийинлашганини айтди. Шундан кейин акасининг соғлиғи янаям оғирлашганини ва 17 март куни касалхонага ётқизилганини 18 мартда эса оламдан кўз юмганини маълум қилди.

Унинг буйракларида ва миясида қон ивиши аниқланган

Шифокорлар мархумнинг жигарида, буйракларида ва миясида қон ивиши аниқланганини айтишганидан кейин Жеан-Луc Крочет бунинг сабабини аниқлаштириш учун текшириш ўтказишни талаб қилди.

Крочет қон ивиши холати айнан эмланиш сабабли вужудга келганига ишончи комил.

Европа фармацевтика агентлиги расмийси Марко Кавалери, AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган COVID -19 вакцинасига эмлангандан кейин қон ивиши ҳолатлари кузатилиши мумкинлигини тасдиқлади.