Эрон коронавирус пандемиясининг тўртинчи тўлқини бошланганини эълон қилди

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний коронавирус пандемиясининг тўртинчи тўлқини икки вилоятда бошланганини ва соғлиқни сақлаш бўйича тавсияларга риоя қилинмаган тақдирда, мамлакатнинг бошқа вилоятларида ҳам тарқалиши мумкинлигини эълон қилди.

Шанба куни Руҳоний коронавирусга қарши кураш бўйича миллий қўмита йиғилиши пайтида шундай деди: “Биз бугунги кунда статистик маълумотларда коронавирус тарқалашининг тўртинчи тўлқини икки вилоятда бошланганини ва агар фуқаролар соғлиқни сақлаш бўйича тавсияларга риоя қилмаса, бошқа вилоятларга ҳам бу тўлқин киради”.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ваколат муддати тугагунига қадар коронавирусга қарши кураш, мамлакатга қўйилган санкцияларни йўқотиш, одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва муҳим иқтисодий лойиҳаларни якунлаш каби 4 та масалани асосий эътиборда тутади.