Андижон ва Бухорода Педагогика институтлари ташкил этилди

Андижон ва Бухоро давлат университетларида Педагогика институтлари ташкил этилди.

Бу ҳақда тегишли ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Мазкур  Педагогика институтларида ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланши кўзда тутилган.

Шу муносабат билан 2021/2022 ўқув йилидан Андижон ва Бухоро давлат университетларида педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.

Ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Андижон ва Бухоро вилоятлари етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида:

• 3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”;

• 8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”;

• 10–11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар” ташкил этилади.