АҚШ ва Мексика чегараларида қаровсиз келган болалар сони рекорд даражага чиқди

Жори йилнинг март ойида АҚШ ва Мексика чегаралари бўйлаб келган қаровсиз мигрант болалар сони салкам 19 минга яқинлашди.

Маълумотларга асосан АҚШ чегарачилари томонидан топиб олинган қочоқ ва қаровсиз болалар сони тобора ортиб бормоқда.

Ўтган ой АҚШ чегара ва божхона қўриқчилари чегара назоратларини олиб бораётганида 18 минг 890 нафар қаровсиз болаларга дуч келишган.

Бундан аввалги кўрсатгич 2019 май ойига кўра 11 минг 475 тани ташкил қилганди. Февраль ойида 457 нафардан иборат бўлган болалар сони 2020 йилнинг март ойида 3 минг 221 тани ташкил қилган.

Жанубий чегаралардаги умумий қочоқлар сони март ойига қадар 168 минг нафарга ошди.