АҚШ аҳолиси 7 фоизга кўпайди

АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси АҚШ аҳолиси 331.449.281 га кўтарилиб, сўнгги ўн йил ичида 7,4 фоизга ўсганлигини эълон қилди. Бу энг паст иккинчи кўрсаткичдир.

Аҳолини рўйхатга олиш бюроси 2020 йилги аҳолини рўйхатга олиш бўйича дастлабки маълумотларни эълон қилди.

Штатларнинг қонун чиқарувчи органлари ёки мустақил комиссиялари аҳолининг ўзгаришини ҳисобга олиш ва сиёсий хариталарни қайта тузиш учун эълон қилинган статистик маълумотларни йил охиридаги батафсил маълумотлар билан биргаликда фойдаланиши кутилмоқда.