7 апрель – Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш куни

Бу ҳар йили 7 апрелда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳомийлигида нишонланадиган глобал соғлиқни сақлаш тўғрисида хабардорлик куни.

1948 йилда Биринчи Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси ўтказилди. Ассамблея ҳар йили 7 апрельни 1950 йилдан бошлаб Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш куни сифатида нишонлашга қарор қилди. Бу куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташкил топганлиги нишонланади ва ташкилот томонидан ҳар йили глобал соғлиқ учун муҳим аҳамиятга эга бўлган мавзуга бутун дунё эътиборини жалб қилиш имконияти сифатида қаралади.

Ҳозирда Коронавирус пандемияси бутун дунёда инсоният саломатлигига глобал хавф солиб турибди. Бу жараёнда Халқаро ташкилот мана икки йилдирки дунё оммасининг эътиборида.