“YouTube” Трампнинг аккаунтини қачон тиклаши мумкинлигини айтди

“YouTube” компаниясининг бош директори платформанинг зўравонликка ундашга қарши сиёсатини бузгани учун 13 январда тўхтатиб қўйилган АҚШ собиқ президенти Доналд Трампнинг ҳисобини тиклаш санаси ҳақида гапирди.

“Трампнинг аккаунти фақат “YouTube” зўравонлик хавфи йўқолганига ишонч ҳосил қилганида тикланади”, – деди “YouTube” бош директори Сьюзен Вожицки, Атлантика кенгаши томонидан ўтказилган тадбирда.

Бош директор “YouTube”га Трамп аккаунтини қачон қайтариш мумкинлигини аниқлаш қийинлигини тасдиқлади, аммо шу ҳафта АҚШ Конгрессига қарши янги зўравонлик ҳақида доимий хавотирда эканлиги сабабли уни тўхтатиб қўйишни давом эттиришини қўшимча қилди.

Вожицкининг қўшимча қилишича, “YouTube” зўравонлик даражасини баҳолаш учун фойдаланадиган кўрсаткичларга ҳукумат амалдорларининг баёнотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тайёрлиги даражаси ва “YouTube” ўз платформасида кўриши мумкин бўлган ҳар қандай зўравон нутқ киради.

“Ҳозир аниқки, зўравонлик хавфи ҳали ҳам ошиб бормоқда”, деди Сюзан Вожицки.

Ўша пайтда унинг тарафдорлари Капитолийга ҳужум қилганидан сўнг, Трампнинг аккаунти “YouTube”нинг зўравонликка ундашга қарши сиёсатини бузгани учун тўхтатилган эди ва “YouTube” чекловлар камида бир ҳафта давом этишини айтган эди, аммо чеклов ҳали ҳам амал қилмоқда.