Европа Иттифоқи Хитойга қўшимча чоралар билан таҳдид қилди

Европа Иттифоқи Хитой томонидан Гонконгдаги сайлов тизимига киритилган тузатишларни қоралади ва Пекин амалга оширишни ваъда қилган “битта мамлакат, иккита тизим” тамойилини бузганлиги учун қўшимча чоралар билан таҳдид қилди.

“Бугунги кунда Хитой томонидан қабул қилинган қарор” битта мамлакат, иккита тизим “тамойилининг янги бузилишини англатади”, деди Европа Иттифоқининг хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича комиссари Хосеп Боррел Иттифоқнинг 27 аъзо давлатлари номидан эълон қилинган баёнотда, Европа Иттифоқи Хитойга қарши қўшимча чоралар кўриб чиқишини қўшимча қилди.

Боррел ўз баёнотида ушбу қарори “Гонконгда демократик жавобгарлик ва сиёсий плюрализмга катта таъсир кўрсатишини” таъкидлади.

Баёнотда у Хитой ва Гонконг ҳокимиятларини Гонконгдаги демократик жараёнларга ишончни тиклашга ва демократик қадриятларга риоя қилганларни таъқиб қилишни тўхтатишга чақирди.

“Европа Иттифоқи қўшимча чора-тадбирларни кўриб чиқади ва Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама муносабатлар шароитида Гонконгдаги вазиятга тобора кўпроқ эътибор қаратади”, деди Боррел.

Европа реакцияси Хитой парламентининг Гонконгдаги сайлов тизимига киритилган тузатишларни маъқуллагандан сўнг, Пекинга мухолиф номзодларининг автоном шаҳарда қонун чиқарувчи сайловларда қатнашишига йўл қўймаслик ваколатини берганидан кейин юз берди.