Хоманайи: Биз уранни бугундан бошлаб бойитишимиз керак

Эроннинг олий раҳбари Али Хоманайи уранни бойитишни бугундан бошлашга чақирди, Теҳрон АҚШ иштирокида 4 + 1 давлатлари билан норасмий учрашув ўтказиш тўғрисида Европанинг таклифини рад этганини эълон қилди.

Хоманайининг араб тилида юритиладиган Твиттер аккаунтидаги видеомурожаатда шундай деган: “Нефт тугайдиган куни тоза ва арзон нархларда ишлаб чиқариладиган атом энергияси одатий ҳолга айланади. Биз уранни бойитишни ўша пайтда бошлашимиз тўғри эмас… Биз бугундан бошлашимиз керак. Мутакаббир Ғарбликлар Эрон уларга муҳтож бўлишини хоҳлашади”.