Вашингтон Хитойнинг уйғурларга қарши санкцияларини қоралади

АҚШ Пекиннинг мусулмон уйғурлар ва бошқа озчиликларга муносабати юзасидан келиб чиққан можарода Американинг диний ҳуқуқлар бўйича икки расмийси ва Канада вакилига қарши Хитой санкцияларини қоралади.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўз баёнотида “Хитойнинг бу ҳаракатлари ҳозирги пайтда Шинжонда содир бўлаётган геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар халқаро миқёсда текширилишининг кучайишига ҳисса қўшади. Биз Канада, Буюк Британия, Европа Иттифоқи ва унинг атрофидаги иттифоқчилар билан ҳамфикрмиз. Дунё Хитойда инсон ҳуқуқлари бузилишларни тугатишга чақирмоқда”, деган.

Пекин санкциялари АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Канаданинг ўтган ҳафта ғарбий Хитойнинг Шинжон минтақасидаги Уйғур мусулмонлари ва бошқа озчиликларнинг ҳуқуқларининг бузилиши деб таърифлаганлиги сабабли жорий этган санкцияларига жавобан амалга оширилди.

Блинкеннинг баёноти Канада бош вазири Жастин Трюдо Пекиннинг санкцияларини қоралаб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ваъда берганидан кейин янгради.

Хитой Ғарбнинг уйғурлар ҳуқуқларини бузишдаги айбловларини рад этади ва ўз миллий суверенитети, хавфсизлиги ва ривожланиш манфаатларини ҳимоя қилиш қарорини оқлайди. Пекин Ғарб давлатларини Шинжон билан боғлиқ сиёсий эксплуатация ва Хитойнинг ички ишларига ҳар қандай шаклда аралашишни тўхтатишга чақирди.