Туркияга кириш учун янги қоида ўрнатилди

15 мартдан бошлаб барча сайёҳлар салбий ПЦР тестидан ташқари, махсус сўровномани ҳам тўлдиришлари керак. Бунинг учун ҳаволага ўтинг (https://register.health.gov.tr/#) ва маълумотларни тўлдиринг. Қулайлик учун рус тилини танлаш имконияти мавжуд.

Сиз қуйидагиларни кўрсатишингиз керак:
• Тўлиқ исм ва фамилия
• паспорт рақами
• телефон рақами
• Электрон почта
• келган мамлакат, фуқаролиги
• чегарани кесиб ўтишда қандай транспорт воситасидан фойдаланасиз
• борадиган жой (шаҳар, вилоят, меҳмонхона номи ёки яшаш манзили)
• сўнгги 10 кун ичида бошқа мамлакатларга ташриф қилган ёки қилмаганлигингизни кўрсатинг.

❗️Сўровнома жўнашдан 72 соат олдин тўлдирилиши керак.

Тўлдирилган маълумотларга асосланиб, сиз автоматик равишда шахсий HES кодини яратасиз, шу туфайли улар сиз ёки сиз саёҳат пайтида алоқада бўлган одамлар орасида СOVID-19 аниқланган бўлса, улар сиз билан боғланишлари мумкин.

Агар чегарада анкета тўғри тўлдирилмаган бўлса, сизга Туркияга кириш тақиқланиши мумкин (агарки сиз Туркия фуқароси бўлмасангиз ёки Туркияда яшаш гувоҳномангиз бўлмаса).

Сўровномани тўлдиргандан сўнг уни телефонингизга юклаб олишингиз ёки чоп этишингиз керак бўлади.

Бекназар Рахматов,
Блогер, “ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР”
телеграм канали асосчиси