Туркияда ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида 11 нафар ҳарбий қурбон бўлди

Туркиянинг шарқида юз берган ушбу ҳалокат оқибатида 11 нафар ҳарбий хизматчи қурбон бўлган, яна уч нафар аскар жароҳат олган, дейилади РИА Новостининг Туркия мудофаа вазирлиги берган маълумотига таяниб тарқатган хабарида.

“Cougar тоифасидаги вертолёт Бингелядан Татванга қараб учган. Ҳарбий вертолётни қидириш учун зудлик билан узи учар қурилмалар, CN-235 самолёти ва вертолёт жўнатилган. Натижада вертолёт ҳалокатга учраган жой аниқланди”, – деб хабар берди вазирлик.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга мазкур ҳудуддаги ноқулай об-ҳаво ёки вертолётнинг техник носозлиги сабаб бўлган.

Ҳалок бўлганлар орасида Туркия қуриқликдаги қўшинларининг саккизинчи корпуси қўмондони генерал Осман Эрбаш ҳам борлиги айтилмоқда.

Фожеа Битлис вилоятининг чиқиб бўлмайдиган тоғли ҳудудида содир бўлган.

ЎзА.