Трамп Байденнинг энергия сиёсатини танқид қилди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Жо Байден бошчилигида АҚШ энергетика соҳасидаги ўрнини аллақачон йўқотганлигини ва импорт қилинадиган нефтга қарам бўлиб қолишини таъкидлади.

“Мен Америка Қўшма Штатларининг Париждаги иқлим келишувига қайтиш қарорини танқид қиламан, чунки бу фақат Россия, Ҳиндистон ва Хитой каби стандартлари пастроқ бўлган бошқа мамлакатларга манфаат келтиради, АҚШ учун эса, қийинчлик туғдиради”, деди у республикачилар партияси конференциясидаги нутқида.

У: “Биз энергетика бўйича гегемонликка эришдик ва Қўшма Штатларни энергетика соҳасида Саудия Арабистони ва Россиядан кўра супер кучга айлантирдик”, деган у қўшимча қилиб.

АҚШнинг собиқ президенти ўз мамлакати энди нефт етказиб беришда Россия ва Яқин Шарққа қарам бўлиб қолишини”, таъкидлади.