Токиода Олимпия маросимлари директори актрисага нисбатан ҳақоратли сўзи сабабли истеъфога чиқди

Ўтган ёздан кейингисига қолдирилган Токио Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимларининг техник директори Хишори Сасаки бугун, пайшанба куни япониялик актрисага қарши ҳақоратли изоҳлари туфайли истеъфога чиқди.

Сасаки 2020 йил март ойида Японияда ижтимоий тармоқларда жуда машҳур бўлган таниқли семиз комедия устаси Наоми Ватанабе олимпиада очилиш маросимида “Олимпиг” (пиг – чўчқа) сифатида чўчқанинг қулоқларини кийиб чиқади, деб таклиф билдирган.

Сасаки Ватанабе ҳақидаги гаплари ноўрин эканлигини тан олиб, кечирим сўради.

У: “Менинг таклифим Наоми Ватанабе хоним учун жуда катта ҳақорат. Мен бундан чин дилдан чуқур пушаймонман, ундан ва бу гапдан ранжиганларнинг барчасидан узр сўрайман”, деган.

Ватанабе эса, ушбу изоҳлардан ҳайратда эканлигини айтган. У: “Мен жисмонан бахтлиман”, – дея таъкидлаган. 2020 йил ёзида ўтказилиши керак бўлган Токио Олимпиадаси Коронавирус пандемияси сабабли кейинги ёзга 23 июлдан 8 августгача қолдирилган.