Танзания президентининг ўлими сабаби коронавирус бўлмаган

Танзания ҳукумати мамлакат президенти Жон Магуфулининг ўлимига унинг юрак касаллигидан азият чекканлиги сабаб бўлганлигини айтиб, унинг ўлимига коронавирус сабаб бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Магуфули бундан олдин коронавирус мавжудлигини рад этган, шунингдек, маҳаллий матбуотга эпидемия масаласини расмийларнинг розилигисиз ёритишни тақиқлаган эди.

У касаллик тарқалаётган пайтда аҳолини коронавирус ҳақида гапирмасдан, уч кун давомида нафас олиш йўллари касалликларига қарши курашиш учун ибодат қилишга чақирган ва мамлакатда карантин эълон қилинмаслигини таъкидлаган, шунингдек, у вакциналар сотиб олишни режалаштирмаган.

Магуфули икки ҳафта оммага кўринмаганидан кейин вафот этди, мухолифат эса унинг ўлими сабаби коронавирус эканлигига ишонишини айтган.