Сингапур дунёдаги биринчи жанговар учувчисиз самолёт ишлаб чиқди

Яқинда Сингапур дунёдаги биринчи жанговар, товушдан тез супер-самолётнинг техник хусусиятларини ошкор қилди. Унинг нархи 9 млн дан 16 миллион долларгача бўлади.

Британиянинг “Daily mail” газетаси Сингапурда жойлашган “Kelley Aerospace” компанияси 2 март куни дунёдаги биринчи ҳарбий учувчисиз  самолёт ишлаб чиқилганини тасдиқлади. У “Arrow” (Ўқ) деб номланган.

Британия газетаси самолёт жанговар операцияларни ёки аниқ разведка топшириқларини бажариши мумкин бўлган тарзда ишлаб чиқилганлигини таъкидлади.

Компания маълумотларига кўра, у самолёт расман ишга туширилишидан олдин 9 дан 16 миллион долларгача бўлган нархларда 100 та буюртма олган.

“Kelly Aerospace” самолётнинг дизайни ҳаво жангларида қўшимча устунлик беришини таъкидлади.

Сингапур компанияси фақат учувчисиз жанговар транспорт самолёт ишлаб чиқариш билан чекланиб қолмайди, балки учувчисиз тижорат самолётини ҳам ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

“Kelly Aerospace” компанияси гипертовушли самолётлар ишлаб чиқариш соҳасида етакчи ўйинчига айланишни режалаштирмоқда ва “Arrow” бу борада илк қалдирғоч бўлиши мумкин.

“Kelly Aerospace” бош директори Ян Лимнинг айтишича: “Дронлар чидамлилиги билан машҳур, аммо улар тезлиги билан мақтана олмайди, шунинг учун овоздан тез учадиган дронни ишлаб чиқариш тезлик ва масофадаги муаммоларга ечим бўлади”.