Швеция Маликаси Виктория ва унинг эри шаҳзода Даниел коронавирусни юқтирди

Пайшанба куни Швеция Қироллик девони малика Виктория ва унинг эри шаҳзода Даниел янги коронавирусни юқтирганини эълон қилди.

“Валиаҳд қиролича ва шаҳзода Даниелда вируснинг енгил аломатлари кўринди, аммо уларнинг аҳволи яхши эди”, дейилади девон баёнотида.

40 ёшли Виктория валиаҳд малика сифатида ҳозирги қирол отаси Карл ХIV Густавдан кейин тахтга ўтириши мумкин.

2020 йил ноябр ойида Швеция Қироллик саройи шаҳзода Карл Филипп ва унинг рафиқаси коронавирусни юқтирганини ва карантинга тушганлигини эълон қилган эди.

Ўша пайтда сарой 41 ёшли шаҳзода Карл ва унинг рафиқаси 35 ёшли малика Сафия гриппнинг енгил аломатлари билан оғриганлигини айтган.