Россияда Aurus автомобилининг синов партиясини тайёрланди

Россия Савдо ва саноат вазирлиги бугун, чоршанба куни коронавирус инқирозига қарамай, янги ҳашаматли Aurus автомобилининг синов партияси ишлаб чиқарилганлигини маълум қилди.

Вазирлик Aurus русумли автомашиналар ишлаб чиқарилганлигини ва ҳозирда машиналар синовдан ўтказилаётганлигини билдирди. Вазирлик Aurusнинг серияли ишлаб чиқарилиши 2021 йилнинг биринчи чорагида бошланишини, келгуси май ойида автомобиллар харидорларга етказиб берилишини маълум қилди.

Aurus – Россиядаги юқори лавозимли шахслар учун “лимузинлар”, “седанлар” ва “миниванлар”ни ўз ичига олган ҳашаматли автомобиллар оиласини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш бўйича “Кортеж” лойиҳасининг дастлабки босқичларидан бири. Улар Россия ва халқаро бозорларда “Aurus” бренди остида сотилади.