Россия Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади

Президент Владимир Путин Олег Мальгиновни Россиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинлади. Бу ҳақдаги фармон расмий ҳуқуқ хабарлари интернетда эълон қилинди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида берилган маълумотга кўра, О.Мальгинов элчиликка тайинлангунга қадар Россия Ташқи ишлар вазирлигида Хориждаги ватандошлар билан ишлаш бўйича департамент директори бўлиб ишлаган.

“Мальгинов Олег Сергеевич Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлансин”, – дейилади ҳужжатда.

О.Мальгинов дипломат сифатида Ҳиндистон ва Швецарияда элчихоналарида ишлаган. Бангладеш ва Руминияда элчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Владимир Тюрденев Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси эди.