Рим папаси Нажафда Оятуллоҳ Систоний билан учрашди

Рим Папаси Френсис 6 март куни олий шиа руҳонийси Али Систоний билан Нажаф шаҳрида, понтификнинг Ироққа тарихий ташрифи давомида учрашди.

Папа жума куни Боғдодда католик секталари раҳбарлари билан учрашгандан сўнг, бугун 90 ёшга кирган ва омма олдида кам кўринадиган Оятуллоҳни Нажаф шаҳридаги камтарин уйида зиёрат қилди.

Папа зирҳли машинаси Нажаф шаҳридаги Имом Алининг зиёратгоҳи яқинидаги Расул кўчасида тўхтаган, кейин Рим папаси ундан чиқиб, шиаларнинг олий руҳонийси Али Систонийнинг уйига битта машина ҳам сиғмайдиган тор йўлакдан юрган. Систоний бу уйда 1970 йилдан бери ижарада яшайди ва у ойига 500 АҚШ доллари тўлайди.