Қуддуснинг жанубидаги ғордан ноёб қўлёзма топилди

Исроил ёдгорликлар ҳайъати Яҳудия чўллари қўриқхонасидаги ғорда яхши сақланиб қолган Муқаддас Китоб қўлёзмаларининг қадимий қисмлари топилганлигини эълон қилди.
“Ўлик денгиз” нусхалари 70 йил олдин топилган бўлиб, ушбу сўнгги хазина ҳукумат томонидан ажойиб ва ноёб кашфиёт деб эълон қилинган.
Қуддуснинг жанубидаги чўлда жойлашган жойда ишлаш 2017 йилда бошланган ва у ердаги ғорлар ичидан топилган қўлёзма ва бошқа қадимий ҳужжатлар яхши сақлаган.
Янги топилган артефактларда Закариё ва Наҳум китобидаги юнонча матнлардан баъзи сатрлар мавжуд бўлиб, милоднинг иккинчи асрига оидлиги радиокарбон таҳлилида аниқланган.
Улар Ваҳима ғори деб номланган жойда топилган қўлёзмаларнинг бир гуруҳига мансуб деб тахмин қилинади, у ерда 1960 йилларда қазиш пайтида 40 га яқин одам скелетлари топилган.
Ўлик денгизнинг асл нусхалари 1940-1950 йилларда топилган қадимий қўлёзмалар туркумидир ва милоддан аввалги III аср ва милодий II асрларга тегишли деб ишонилади. Улар Библиядаги баъзи матнларнинг энг қадимги нусхаларини ўз ичига олади.
Топилган бошқа қадимий бойликлар орасида тангалар коллекцияси ва матога ўралган боланинг 6000 йиллик қисман мумияланган скелети ҳам бор.