Қиролича Елизаветанинг бойлиги ошкор қилинди

“Форбес” журнали Буюк Британиянинг қироллик оиласининг бойлиги, хусусан қиролича Елизавета II нинг шахсий мол-мулки 500 миллион долларга баҳоланишини ошкор қилган.

Сотиб бўлмайдиган қиролича тожининг қиймати қарийб 28 миллиард долларга баҳоланмоқда, Букингем саройи 4,9 миллиард доллар, Қироллик Корнуол мулки 1,3 миллиард доллар, Ланкастер мулки 748 миллион доллар, Кенсингтон саройи тахминан 630 миллион доллар ва Шотландиядаги Кровн Эстате мулки 592 миллион доллар.

Brand Finance компаниясининг бош ижрочи директори Девид Хейнинг сўзларига кўра, қирол оиласи Коронавирус тарқалишидан олдин Буюк Британия иқтисодиётига ҳар йили тахминан 2,7 миллиард доллар ҳисса қўшган бўлса ҳам, 1000 йиллик тарихга эга бўлган Британия Қироллик муассасаси – The Firmдан фойда кўрмаяпти. Қироллик оиласининг Буюк Британия иқтисодиётига фойдаси асосан туризм билан боғлиқ.

1952 йилда тахтни отасидан мерос қилиб олганидан бери, қиролича Елизавета Иккинчи иш юритиш борасида якуний сўзга эга бўлмаса ҳам, The Firmни бошқарган.

Қироличага ўз вазифаларида қироллик оиласининг бир қатор катта аъзолари ёрдам беришади, уларнинг сони шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл ўзларининг расмий вазифаларини бажаришдан кетгандан кейин етти кишига камайди. Улар шаҳзода Чарлз ва унинг рафиқаси Камилла, шаҳзода Уилям ва унинг рафиқаси Кейт, малика Анна, қироличанинг қизи, қироличанинг кенжа ўғли шаҳзода Эдвард ва унинг рафиқаси Софи.