Пентагон Европа ва Осиё-Тинч океани минтақасига янги кучларни жойлаштиришни режалаштирмоқда

АҚШ Қуруқликдаги Қуролли кучлар штаби бошлиғи генерал Жеймс Макконвил Пентагоннинг Европада ва Осиё-Тинч океани минтақасида ўз кучларининг янги гуруҳларини жойлаштириш нияти борлигини эълон қилди.

У матбуот анжуманида Тинч океани минтақасида ва Европада иккита гуруҳ жойлашишини айтиб, гуруҳлар ҳали ҳам шаклланиш ва тайёргарлик босқичида эканлигини таъкидлади.

Генерал ушбу кучлар гуруҳлари жойлаштириладиган мамлакатлар ҳақида батафсил маълумот бермади.

Унинг таъкидлашича, ушбу кучлар юқори аниқликдаги ва узоқ масофаларга мўлжалланган қуроллар билан таъминланади ва улар гипертовушли, ўрта ва кемаларга қарши ракеталарни ўз ичига олади.

Шунингдек, у кучларни разведка, электрон тўсиқ ва кибер соҳасидаги операциялар учун ускуналар, космик воситалар ва ракеталарга қарши мудофаа тизимлари билан таъминлайди.

Пентагон илгари турли минтақаларда жойлаштирилган тактик гуруҳлар сони уларга юклатиладиган вазифаларга боғлиқлигини таъкидлаган эди.