Дастурчи бўлиш вақти: Oracle компанияси Java дастурлаш тили ўқув курсини бепул қилди

Javaни ўрганаётганлар ёки Javaда ишлаётганлар борми?

Бугун бир яхши одам Javaга қизиққанлар учун зўр имконият борлигини айтиб қолдилар. Хуллас, инглиз тилини биладиганлар ва мустақил ўрганишга қобилияти борлар учун Oracle ўзининг Java Трейнинг курсини (Java training on Oracle Cloud Infrastructure) БEПУЛ ўқишни таклиф қилаётган экан. Одатда бу курс $3400 га тушар экан.

Бепул таклифнинг сабаби – Javaнинг 25 йиллиги.

Курсда Javaни ўрганиб бўлиб ёки Javaда ҳозир ҳам тажрибангиз бўлса, $25 га Oracle Certified Java SE 11 Developer сертификатини олиш учун имтиҳон топшириб кўрсангиз бўлар экан. Одатда бу имтиҳонни топшириб кўриш $245 дан кам бўлмаган дейишди.

Бу таклифга кўра бепул курсни ўқиш ёки имтиҳонда қатнашишни арзон нархга олмоқчи бўлсангиз, компаниянинг қуйидаги линкга ўтишингиз мумкин.

Таклиф 54 кунда тугайди!

Танишларингизга ҳам бу имконият ҳақида айтсангиз, кўпчиликка фойдаси тегиши мумкин.

Муҳаммаджавоҳир Суръатов,
Дастурчи.