Москва метросида қизил армия кийимидаги одам ҳибсга олинди

Москва метросида бўлган кулгили воқеада полиция Қизил Армия аскари формаси ва бош кийимида метрода юрган йигитни ҳибсга олган.

Ҳодиса Москва метросида юз берди, у ерда қизил армия формасидаги киши орқасида рюкзак ва қўлида телефонни кўтариб, чиқиш йўлини қидирган ва метро поезди учун мўлжалланган йўлда релслар орасида юрган.

“Қизил аскар”нинг бу хатти-ҳаракатлари полицияни аралашишга ундаган, станцияда бўлган хавфсизлик ходимларидан бири темир йўлига тушиб, уни метро поезди учун белгиланган жойдан олиб чиққан.