Мисрда масжиднинг ғалати суратлари тарқалгандан кейин тергов бошланди

Миср Вақф вазирлигининг Дин ишлари бўйича сектори раҳбари Жобир Тоиънинг таъкидлашича, Буҳайра вилоятидаги масжид тепасига қурилган уй бўйича тезкор тергов бошланган.

Воқеани шарҳлар экан, у шундай деди: “Шошилинч текширув бошланди, чунки бу Аллоҳнинг уйининг муқаддаслигига қилинган тажовуз деб ҳисобланади ва масжиднинг муқаддаслигига бепарволикдир”.

У Мисрнинг “Ал-Ватан” газетасига берган баёнотида: “Бу масжид эмас, балки Раҳмония услубида қурилган бино ва мулк эгаси уни ёқилғи қуйиш шохобчаси ёнида қурган, у масжид қуриш учун вазирликдан лицензия олмаган”, деган.

Тоиъ: “Бино ҳанузгача бузилиш жараёнида, шу пайтгача на ибодат ва на уй-жой учун ишлатилган, вазирликка қарашли эмас”, деб қўшимча қилди.

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда қишлоқ жойда устига уй қурилган масжид сурати тарқалган эди.

Суратда учта қават тасвирланган, биринчи қават масжид бўлиб, унинг иккинчи қаватининг тепасида масжид гумбази ўрнатилган, сўнгра учинчи қават квартиралар ёки дўконларга ўхшайди.