Мексика йил охирига қадар коронавирусга қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқиши мумкин

Мексика соғлиқни сақлаш вазири Хорхе Алкосернинг айтишича, унинг мамлакати олимлари жорий йил охиригача коронавирусга қарши Мексика вакцинасини ишлаб чиқаришни якунлашлари мумкин.

Вазирнинг баёноти якшанба куни Миллий соғлиқни сақлаш кенгаши йиғилиши пайтида эълон қилинди.
Алкосер эмлашни эпидемияга қарши курашиш ва унинг иқтисодий оқибатларини бартараф этишнинг энг муҳим чораларидан бири деб ҳисоблади.

Расмийларнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йил февраль ойининг охиридан буён Мексикада 2,38 миллиондан ортиқ одам коронавирус юқтирган, шу билан бирга 197 827 киши вирусдан вафот этган ва 1,73 миллиондан ортиқ бемор соғайган.

2020 йил декабр ойининг охиридан бошлаб Мексика ҳукумати соғлиқни сақлаш ходимлари ва қарияларни ҳимоя қилиш учун турли ишлаб чиқарувчиларнинг 5,45 миллиондан ортиқ вакциналардан фойдаланган.