Италиядаги коронавирус ҳақидаги ҳисобот туфайли ЖССТининг катта олими истеъфога чиқди

Guardian газетаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Италиянинг коронавирус пандемияси билан шуғулланиши тўғрисидаги ҳисоботни қайтариб олиши ҳақида гапирган олим Франческо Замбон истеъфога чиқишини эълон қилди.

У истеъфога чиқишга қарор қилганини, чунки вазият профессионал жиҳатдан “барқарор эмас”, деганини Британиянинг Guardian газетаси ёзди.

Бу қарор олим ЖССТининг юқори лавозимли вакили томонидан Италия 2006 йилдан бери эпидемияга қарши кураш режасини янгиламаганлигини яшириш учун тазйиққа учраганини тасдиқлаганидан кейин қабул қилинди.

Ўтган август ойида ўтказилган текширувлар натижасида Италияда коронавирус эпидемиясига қарши кураш режасига 14 йил бўлганлиги аниқланди, бу омил инфекцияларнинг биринчи тўлқини пайтида ўлим сонининг кўпайишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ҳисобот Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг веб-сайтида 13 май куни эълон қилинган, аммо бир кун ўтгач, ЖССТ Бош директорининг стратегик ташаббуслар бўйича ёрдамчиси Раньери Гуэрранинг талабига биноан олиб ташланган.

Кейинчалик Зампон Guardian газетасига берган интервюсида Гуэрра матнни эски режага тегишли қисмини ўзгартирмаса, уни ишдан бўшатиш билан қўрқитганини тасдиқлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисобот ўчирилишининг сабабини тушунтирмаган, аммо декабр ойида унда “нотўғри маълумотлар ва қарама-қаршиликлар борлигини” айтган.