Исландияда бир ҳафта ичида 17 мингта зилзила юз берди

Исландия Метеорология бюроси, бир ҳафта ичида мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Рейкянес минтақасида 17 мингга яқин зилзила қайд этилганлигини эълон қилди, бу вулқон отилиши мумкинлиги ҳақидаги қўрқувни келтириб чиқарди.

Рихтер шкаласи бўйича 5,6 балли энг катта зилзила 24 февраль куни эрталаб содир бўлди. Зилзила, Исландия аҳолисининг учдан икки қисми яшайдиган пойтахт Рейкявик ва унинг атрофидаги аҳолини ларзага келтирган бир қатор зилзилалар ичида энг юқори кўрсаткич бўлди. 27 февраль ва 1 март кунлари мамлакатда 5 баллдан юқори бўлган иккита зилзила содир бўлди.

Зилзилалар кўп талафот келтирмаган. Исландиянинг йўллар ва қирғоқлар маъмурияти ушбу ҳудуддаги йўлларда кичик ёриқлар ва эпицентрга яқин тик қияликларда тошлар қулаши ҳақида хабар берган.