Ҳиндистонда коронавирус касаллари даволанаётган касалхонада ёнғин келиб чиқди

Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари касалхонада ёнғин содир бўлганидан сўнг, Гужарат штатининг Вадодара шаҳрида коронавирус касаллиги бўлган одамлар учун мўлжалланган шифохонадан 23 нафар бемор эвакуация қилингани тўғрисида хабар беришди.
Вадодара шаҳрининг Мандеви туманидаги “Шри Вижай Валлаб Сарважаник” касалхонасига борган бир қатор ўт ўчириш машиналари ёнғинни бошқаришга муваффақ бўлишган. Ҳодиса натижасида қурбонлар ва ярадорлар ҳақида маълумот йўқ.
Ҳокимият барча қутқарилган беморлар бошқа касалхонага кўчирилганлигини маълум қилди.