Google: Руҳий саломатликка оид қидирувлар кўрсаткичлари 1000% дан ошди

Google сўнгги беш йил ичида руҳий саломатлик муаммоларига оид қидирувлар 1000% дан ошганини эълон қилди.

Масалан, араб тилидаги “Мен руҳий соғлиғимни қандай яхшилашим керак” деган сўровлар сўнгги беш йил ичида 2016 йилдан 2021 йилгача 1,100 фоизга ўсганини ва 2020 йил августида энг юқори даражага етганлигини ва “терапевт” сўзини ўз ичига олган қидирувлар 2020 йил августида энг юқори даражага етганини маълум қилди.

Шуни таъкидлаш керакки, “Google Assistant” барча араб шеваларини тушуниши ва замонавий стандарт араб тилида жавоб қайтариши мумкин.

“Google Assistant” – дунёдаги миллионлаб фойдаланувчиларга ўзларининг кундалик ишларини уяли телефонлари ёрдамида бажаришлари учун Googleнинг сўнгги технологияларга асосланган хизматидир.