Германия бутун дунё бўйлаб Холокостдан омон қолганларни эмлаш учун катта кампанияни молиялаштиради

Германия ҳукумати Холокостдан омон қолган яҳудийларни бутун дунё бўйлаб коронавирусга қарши бепул эмлаш учун 13,5 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишга қарор қилди.

Ёрдам дастури Нью-Йоркда жойлашган “Яҳудийлар моддий даъволари конференцияси” ташкилоти (Conference on Jewish Material Claims Against Germany (Claims Conference)) томонидан бошқарилади ва 300 дан ортиқ шериклик агентликлари тармоғи орқали ишлайди.

Ушбу маблағлар эмлашни ташкил қилиш, қарияларни эмлаш марказларига олиб бориш ва керак бўлганда кейинги парвариш ва маслаҳатларни мувофиқлаштириш харажатларини қоплайди.

“Германия ҳукуматининг ушбу қўшимча ёрдами Холокостдан омон қолганлар яшайдиган 40 дан ортиқ мамлакатларга етказилади”, деди, Даъво конференцияси номидан Германия ҳукумати билан музокараларга раҳбарлик қилган Стюарт Эйзенстатт.

Даъволар конференциясининг ҳисоб-китобларига кўра дунёда шу кунгача 340 мингдан ортиқ Холокостдан омон қолганлар бор, уларнинг 45% вирусга қарши эмланмаган.