Фаррошликдан NASA директорлигигача. Лотин америкалик иммигрант Марсга роботни қўндирди

“Мен қилган ҳар бир ишимда мен ўз мамлакатим, маданиятим, меросим, халқимнинг вакилиман ва ҳар сафар қўлимдан келганини қилишим керак.”

“Мен шунчаки чимда ётиб, осмонга қараб: “У ерда бу ердан яхшироқ жойлар бўлиши керак “, деб ўйлаганимни эслайман”, дейди АҚШга инглиз тилини билмасдан ва чўнтагида атиги 300 доллар билан келган Диана Тружилло.

“Мен ўзимга келган барча нарсани имконият сифатида кўрдим. Мен масалан ўша пайтларда “Ҳозир ҳаммомни тозалаётганимга ишонмайман”, деб ўйламадим. Мен шунчаки: “Ишим борлигидан хурсандман, овқат сотиб олишга пулим ва ётадиган уйим бор”, дер эдим. Шундай қилиб, менимча, буларнинг барчаси мени шакллантирди ва бугунги кунда ҳам ҳаётга бошқача қарашимга ёрдам берди”.

Диана ўтган ҳафта NASAнинг “Perseverance” роверининг Марсга қўнишини бошқариб турган эди.

“Мен Колумбияда туғилиб ўсганман”, дейди Диана Тружилло. “Мамлакатимда жуда кўп зўравонликлар содир бўлмоқда, шунинг учун осмонга ва юлдузларга қараш менга хотиржамлик бағишлар эди”, деди айни пайтда NASAнинг учиш бўйича директори. Бу соҳада у кам сонли лотин америкаликлардан бири.

Марсга етиб бориш учун “Perseverance” роверига етти ой керак бўлди, Диананинг шу даражага етишига эса, 30 йил кетди.

Диана, Лотин америкалик бошқа кўплаб одамлар сингари, аёлнинг ўрни уйда, эрига ғамхўрлик қилади, деб ҳисоблайдиган оилада катта бўлган. Диананинг онаси унинг отаси билан учрашганда тиббиёт мактабини ташлаб кетган. Ажрашганларида Диана ва унинг онаси ҳеч нарсасиз қолишган.

“Бизда ейишга овқат ҳам йўқ эди. Тухумни қайнатиб, уни иккига бўлиб ер эдик ва бу ўша кунги тушлигимиз эди. Эсимда, шунчаки чимда ётиб осмонга қараб, “У ерда бу ердан яхшироқ жойлар бўлиши керак”, деб ўйлар эдим.

Шундай қилиб, Диана 17 ёшида ўша ўзининг орзусини топишга киришди.

Диана чўнтагида атиги 300 доллар билан Маямига келиб тушди. У инглиз тилини умуман билмас эди. Аммо, у қатъиятли эди.

“Кичкиналигимда мен оиламдаги аёлларнинг жуда кўп нарсадан воз кечганини кўрдим. Бу менга ўз орзуимдан воз кечмаслигимга керак бўлган қатъиятни берди. Мен оиламга аёлларнинг қадри борлигини, аёллар муҳимлигини кўрсатиб бердим”.

У пул топиши мумкин бўлган ҳар қандай ишни қилишига тунда ишлаш, уй ишларини бажариш, ҳожатхоналарни тозалашига тўғри келди.

Охир-оқибат, Диана Флорида Университетига кирди ва у ерда аэрокосмик муҳандислиги ихтисослигини эгаллади.

У ушбу соҳада ишлайдиган камдан-кам лотин америкаликлардан. Лотин америкаликлар фан, технология, муҳандислик, математика йўналишида ишлаётганларнинг атиги 8 фоизини ташкил қилади.

Аммо, Диана NASAнинг реактив ҳаракатланиш лабораториясига ишга кирганида, кейин эса, Марс ровери парвозини бошқарганида у ёлғиз эмаслигини билди.

Диана Марс сайёрасида ҳаёт мавжудлигини аниқлашга ёрдам берадиган намуналарни йиғадиган робот қўлини лойиҳалашда қатнашди.

“Бу коинотда ҳаёт биз ёлғизмизми ёки йўқ, деган савол энг асосий савол”, дейди у. “Умид қиламанки, Марс сиртидаги тадқиқотлардан бир йил кейин биз бу саволга жавоб топаоламиз.” Ва буни амалга оширишда лотин америка муҳожири ёрдам берган бўлади.

Манба: wearelatinlive.com