Facebook октябрдан декабргача 1.3 млрд сохта аккаунтни ёпди

Facebook ўтган йилнинг октябридан декабригача 1,3 млрд сохта аккаунтни ёпганлигини ва унинг ижтимоий платформасида нотўғри маълумотларга қарши курашиш учун 35 мингдан ортиқ одам ишлаётганлигини айтди.

Компания блогидаги хабарида соғлиқни сақлаш мутахассислари уларни нотўғри деб эълон қилган, Ковид-19 ва вакциналар ҳақида 12 миллиондан ортиқ постларни олиб ташлаганини айтди.

Коронавирусга қарши эмлашлар тўғрисида ёлғон миш-мишлар ва фитна назариялари пандемия авж олган даврда ижтимоий медиа платформаларида, хусусан ” Facebook ” ва “Твиттер” да тарқалди.

Facebook нинг чалғитувчи маълумотлар ҳақидаги бу эълони АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг Энергетика ва савдо қўмитаси томонидан технологик платформалар дезинформация билан қандай кураш олиб бориши тўғрисида экспертиза ўтказилишидан олдин содир бўлди.