Британияда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам карикатурасига қарши норозилик намойиши бўлди

Британиядаги мусулмонлар жамиятининг бир қатор аъзолари Ғарбий Йоркшир мактаби олдида норозилик намойиши ўтказиб, дарсларнинг бирида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг карикатурасини кўрсатган ўқитувчини қоралашди.

Маълумотларга кўра, Батлей Граммар мактабининг диний таълим ўқитувчиси дарс ўтаётганда карикатура кўрсатган, лекин мактаб ва ўқитувчи эса тезда кечирим сўраб, ўқув курсининг ушбу қисмини ўқитишни дарҳол тўхтатган.

Ўз навбатида, маҳаллий мусулмонлар ҳамжамияти етакчиси Муҳаммад Амин Бандур: “Бу содир бўлган воқеалар умуман қабул қилиниши мумкин эмас ва биз уларнинг бундан хабардор эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Ўқитувчи ишдан бўшатилди. Биз келажакда бундай нарсалар такрорланмаслиги учун мактаб билан ишлаймиз”, деган.

Ўз навбатида, мактаб директори Гари Кеппел “Мактаб диншунослик дарсида мутлақо ноўрин манбадан фойдалангани учун узр сўрайди. Ходим ҳам узр сўради. Биз курснинг ушбу қисмидан дарс беришни дарҳол тўхтатдик ва мактабимизда вакили бўлган барча жамоаларнинг кўмаги билан бу борада ҳамкорлик қилмоқдамиз”, деб таъкидлади.

Ғарбий Йоркшир полицияси норозилик намойиши тинч давом этишини таъминлаш учун сафарбар этилган.