Блинкен: Америка авторитар тузумларни куч билан ағдаришга уринмайди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича, Президент Жо Байден маъмурияти “ҳарбий аралашув ёки авторитар тузумларни куч билан ағдаришга уриниш орқали” дунё бўйлаб демократияни қўллаб-қувватламайди.

“Биз бу усулларни илгари ҳам синаб кўрган эдик, – дея қўшимча қилди Блинкен, чоршанба куни давлат котиби сифатида сўзлаган биринчи йирик нутқида. “Яхши ният билан бўлганига қарамай, улар самара бермади. Улар демократияни тарғиб қилишда ёмон ном чиқарди ва Америка халқининг ишончини йўқотди. Биз бошқача йўл тутамиз”.

Блинкен Freedom House томонидан чиқарилган янги ҳисоботга ишора қилиб, у “Дунёда авторитаризм ва миллатчилик кучайиб бораётгани кузатиляпти. Ҳукуматлар шаффофлиги камайиб бормоқда ва одамлар ўзларига бўлган ишончни йўқотмоқда. Сайловлар тобора фаоллашиб бораётган зўравонликка сабаб бўляпти. Коррупция кўпаймоқда”, деган.