“Black Shadow” (Қора соя) хаккерлари Исроил компаниясига ҳужум қилиб 10 биткоин талаб қилди

Ўзларини “Black Shadow” деб атаган хаккерлар гуруҳи, автоуловларни молиялаштиришга ихтисослашган “KLS Capital” Исроил компаниясининг маълумотларини бузганларини эълон қилишди.

Хаккерлар компания маълумотларини бузганидан сўнг олинган ҳужжатларни, шу жумладан, маблағ талаблари, ички ёзишмалар, чекларнинг нусхалари ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини эълон қилишди, деб хабар беради Исроилнинг “Макан” телерадиокомпанияси.

“Jerusalem Post” газетаси хаккерлар компания серверларини йўқ қилганликларини ва мижозларининг маълумотлари қўлларида эканлигини эълон қилиб, компаниядан талаб қилган 10 биткоинни (570000$) беришини 72 соат кутганликларини айтдилар, лекин компания уларнинг талабини бажармаган.

Исроил оммавий ахборот воситалари “Black Shadow” гуруҳи тахминан 4 ой олдин “Shirbit” суғурта компаниясига кириб, миллион доллар миқдорида пул талаб қилгани ҳақида хабар беришди.