Байден АҚШ Мудофаа вазирининг исмини нутқ қилиш вақтида унутиб қўйди

АҚШ президенти Жо Байден расмий тадбирда сўзга чиқиб, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остиннинг исмини унутиб, ноқулай вазиятга тушиб қолди.

Душанба куни Байден Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан нутқ сўзлаб, АҚШ қуролли кучларидаги аёллар ҳақида гапириб, унинг раҳбариятидаги иккита лавозимга икки аёл номзодини қўйишини маълум қилди.

Нутқ пайтида Байден ёнида турган мудофаа вазирига миннатдорчилик билдирмоқчи эди, лекин у тутилиб, Остиннинг исмини эслолмай қолган.

АҚШ Президенти шундай деди: “Мен вазирга… собиқ генералга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен уни ҳали ҳам генерал деб биламан… У ушбу муассасани бошқарадиган дўстим”.

Баъзи кузатувчилар президент Пентагоннинг номини ҳам унутган деб ўйлашди, чунки у “ушбу муассаса” иборасини ишлатган.

Оммавий ахборот воситаларининг эътиборини тортган ушбу ноқулай вазият ижтимоий тармоқ сайтларида кинояли изоҳларга сабаб бўлди.