Австрия пандемиянинг учинчи тўлқини бошланганини эълон қилди

Австрия соғлиқни сақлаш вазири Рудолф Аншобер бугун, душанба куни мамлакатда коронавирус эпидемиясининг учинчи тўлқини бошланганини айтди.

У қўшимча қилиб: “Биз Австрияда эпидемиянинг учинчи тўлқини бошланганини сезмоқдамиз. Кўп ҳолларда у бутун Европада тарқалмоқда. Биз кузда содир бўлган воқеаларнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун қўлимиздан келганича ҳаракат қилишимиз керак”, деган.

Унга кўра, юқумли касалликлар сонининг назоратсиз кўпайишидан сақланиш керак, айниқса, эпидемия тарқалнган ҳудудлардан чиқиб кетаётганда вирус борлигини текширишни ташкил қилиш керак.

Март ойида қатъий карантинни юмшатиш натижасида Австрияда коронавирус билан касалланганлар сонининг кунлик ўсиши 3 минг ҳолатга яқинлашди, феврал ойида эса бу кўрсаткич икки минг ҳолат даражасида эди.