Австралия Қрим кўприги сабабли Россияга қарши янги санкцияларни жорий қилди

Австралия ташқи ишлар вазири Марис Пейннинг айтишича, унинг мамлакати Россиялик бир шахсга ва тўртта компанияга қарши Қрим кўпригидаги темир йўл участкасининг қурилиши ва эксплуатацияси билан боғлиқ санкцияларни қўллаган.

Вазир айтишича: “Австралия Россиянинг бир фуқаросига, шунингдек, тўрт компаниясига мақсадли молиявий санкцияларни жорий қилди. Санкциялар Қрим кўпригининг темир йўл қисмини қуриш ва эксплуатация қилиш билан боғлиқ”.

Пейн ўз баёнотида Қрим кўприги қурилишини “Россиянинг Қрим ярим оролида ноқонуний қўшиб олинган назоратини кучайтиришга уриниш” деб таърифлаган.

Вазир, шунингдек, Россия фуқароси ва компанияларини Москванинг яриморолга нисбатан ҳаракатларини “қонунийлаштиришга” уринишда айблади.

Вазирнинг таъкидлашича, унинг мамлакати, Қрим Россия билан бирлашгандан бери, камида 168 шахсга ва 52 компанияга қарши санкциялар қўллаган.