АҚШда АстраЗенека тўғрисида шубҳа билдирилди

Қўшма Штатлардаги Миллий Аллергия ва юқумли касалликлар институти мамлакатда кенг қамровли синов ўтказгандан сўнг, “АстраЗенека” томонидан ўз вакцинасининг коронавируснинг олдини олиш самарадорлиги тўғрисида берган маълумотларини шубҳа остига қўйди.

Институт баёнотида айтилишича, компания вакцинанинг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларга тўлиқ бўлмаган хулосаларни тақдим этган бўлиши мумкин. Баъзилар эса бу масалани рақобат ва сиёсий эътиборлардан холи эмас, деб ҳисоблайди.

Танқидларга жавобан вакцина ишлаб чиқарувчи компания ўз препаратини ҳимоя қилиб, синовларда вакцина коронавирусга қарши 79 фоиз самарадорлик кўрсатганини айтган.

Шунингдек, Сўнгги синов маълумотларини 48 соат ичида эълон қилишини билдирган.