АҚШда 6 нафар осиёликнинг ўлдирилиши сабабли намойишлар бўлмоқда

Минглаб америкаликлар дам олиш кунлари Атланта, Нью-Йорк ва Вашингтонда Атланта шаҳридаги учта осиё спа салонида отишмалардан сўнг осиёликларга нисбатан ирқчиликка қарши норозилик намойишларини ўтказдилар.

Бу ўтган сешанба куни Роберт Аарон Лонг исмли Америка фуқароси Атланта шаҳридаги 3 та осиё спа салонларига ҳужум қилиб, отишма натижасида 8 кишини, шу жумладан, келиб чиқиши осиёлик бўлган 6 аёлни ўлдирганидан кейин содир бўлди. У ҳибсга олинганда ўзини айбдорлигини тан олган. Жиноятчи сўроқ қилиш пайтида ўзининг жинсий маниак эканлигини таъкидлаб, ирқчилик мотивларининг мавжудлигини рад этган.