АҚШ Буюк Британиядан кирадиган товарларга божхона тўловини 4 ой муддатга тўхтатди

Қўшма Штатлар Буюк Британияда ишлаб чиқарилган бир қатор товарларга, шу жумладан вискига божхона тўловларини тўрт ойлик муддатга тўхтатишини эълон қилди.

Ушбу қарор инглизлар учун катта енгиллик бўлди, чунки Шотландия вискиси саноати божхона тўловлари туфайли 500 миллион фунт стерлинг (700 миллион доллар) миқдорида савдосини йўқотди ва экспорт сўнгги 10 йил ичида энг паст даражага тушди.

Ушбу қадам Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиб кетганидан кейин кўплаб Америка товарларига, шу жумладан, Америка ароқлари, ромлари учун божхона тўловларини бир томонлама равишда тушириши ортидан амалга оширилмоқда. Бироқ, вискига 25% лик божхона тўлови амал қилади ва 4 ойга тўхтатилди.