АҚШ армиясининг стратегик қўмондонлигининг “ғалати” твитини сири маълум бўлди

АҚШ армияси стратегик қўмондонлигининг “Твиттер”даги расмий аккаунтида жойлаштирилган ғалати хабар кўплаб интернет фойдаланувчиларининг қизиқишига сабаб бўлди.

Хабар тартибсиз ҳарфлардан иборат бўлиб, у дарҳол ўқувчиларнинг эътиборини тортган ва шифрланган хабар ўчирилишидан олдин 11000 мартадан кўпроқ тарқатилган. Стратегик раҳбарият ушбу твит учун узр сўраган ва унга эътибор қилмасликни сўраган.

Кейинроқ АҚШ армиясининг стратегик қўмондонлиги Твиттердаги саҳифасида жойлаштирилган “ғалати” твитнинг сабабини ошкор қилди, кечирим сўради ва пост ўчириб ташланди.

Қўмондонлик ходими шундай деди: “Твиттердаги етакчи аккаунтнинг директори масофадан туриб ишлаётганда ҳисобни бирозга очиқ ва қаровсиз қолдирган ва унинг ёш боласи вазиятдан фойдаланиб, клавиатурани ўйнаб шу твитни жўнатган.

Бизнинг Твиттердаги аккаунтимиз бузилмаган ва пост топилиб, уни ўчириш тўғрисида телефон орқали хабар қилинган”.