АҚШ Африка Иттифоқини Эфиопияга босим ўтказишга чақиради

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Африка Иттифоқи ва бошқа халқаро шерикларни Эфиопиянинг шимолидаги Тиграй инқирозига қарши курашишда ёрдам беришга чақирди ва у ерда содир этилган хунрезликларни қоралади.

Ташқи ишлар вазирининг баёнотида кучайиб бораётган гуманитар инқирозга қарши курашда Эфиопия ва Эритрея муносабатларида умидсизлик кучайиб бораётгани айтиб ўтилган.

Блинкеннинг ушбу баёноти Халқаро Амнистия ташкилоти Эритрея кучлари ўтган йил 24 соат ичида Тиграйда юзлаб тинч аҳолини ўлдиришда айблаб, буни инсониятга қарши жиноят деб сифатлагандан сўнг эълон қилинди. Эритрея эса, бу айбловларни рад этмоқда.

Ўз навбатида, Эфиопия Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида АҚШнинг Эфиопия ички ишларига оид баёнотлари афсусланарли эканлигини таъкидлади.